«Бавария» бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге бош мураббий Хосеп Гвардиола клуб билан шартномасини узайтирмаслигини тасдиқлади, деб хабар беради «Sports.ru».
Каталониялик мураббий жорий мавсум якунланганидан кейин Мюнхен клубини тарк этади.
2016 йил ёзида Карло Анчелотти «Бавария»нинг янги бош мураббийига айланади.
«Биз Гвардиоланинг клуб учун қилган ишларидан миннатдормиз. Умид қиламизки, жорий мавсумда Хосеп билан кўплаб совринларни ютиб оламиз.
Анчелотти — бу ‘Бавария’ билан ишлайдиган яна бир муваффақиятли мураббий. Биз у билан ҳамкорликдан хурсандмиз», — деди Румменигге.
Анчелоттининг «Бавария» билан шартномаси 3 мавсумга мўлжалланган.
Изоҳ (0)