Россиянинг Тула шаҳри полицияси 13 ёшли қизнинг тўққиз қаватли уйнинг томидан қулаб кетиши билан боғлиқ ҳодиса вазиятларини аниқламоқда. Ўзини суратга олишга уринган мактаб ўқувчиси мувозанатни йўқотиб, пастга қулаб кетган, деб хабар беради «РИА Новости».
Полиция бўлимига 13 ёшли қизнинг кўп қаватли уйнинг томидан қулаб кетиши оқибатида ёпиқ бош-мия шикастланиши, бош-мия чайқалиши, умуртқа поғонасининг ёпиқ синиши ташхислари билан касалхонага ётқизилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Полициянинг маълум қилишича, қиз дўстлари билан томда селфи олишга уринган. Бироқ тортилган симни пайқамай қолиб, унга суриниб кетиш оқибатида пастга қулаб тушган.
Ҳозирги пайтда полиция ҳодиса вазиятларини аниқламоқда.