Эрон расмийлари ҳавонинг кучли ифлослангани туфайли икки кунга пойтахт Теҳрондаги барча мактаб ва болалар боғчаларини ёпди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳукумат мактаб ҳамда боғчаларни «ифлосланиш ва саломатлик учун хавфсиз бўлмаган шароитлар» сабабли ёпиш ҳақида кўрсатма берган. Мамлакатнинг Исфаҳон ва Арак каби йирик шаҳарларида ҳам мактаблар фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)