9—11 декабрь кунлари Италия-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Луижи Иперти ва Турин шаҳри Савдо-саноат палатаси ташқи иқтисодиёт бўлими бошлиғи Кристиан Аванци раҳбарлигидаги Италия бизнес-миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Хусусан, Италия делегацияси «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясида бўлиб, бошқарув раиси ўринбосари Қобил Азимов билан муфассал суҳбатлашди.
«Ўзавтосаноат» 2014 йилда ишлаб чиқарилган 245,7 мингта енгил автомобилнинг 55 мингтасини экспорт қилган. Доимий равишда «Ўзавтосаноат» АК корхоналари маҳсулотларини сотиш учун янги бозорлар қидириб топиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Компания экспорт йўналишларини Шимолий Африка мамлакатлари ва Форс кўрфази давлатлари ҳисобига кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)