АҚШ президенти Барак Обама, Кубада жойлашган Гуантанамо базасидаги террорчилар учун махсус қурилган қамоқдаги маҳбуслар сони 2016 йилнинг бошига келиб 100 нафар кишидан кам бўлишини айтмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзга чиққан президент яқин орада бу қамоқхонани бутунлай ёпиш ҳақидаги режасини Конгрессга тақдим қилишини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Ироқ ва Афғонистонда ўтказилган аксилтеррор ҳарбий ҳаракатлар натижасида қўлга олинган Гуантанамо маҳбусларининг кўпчилиги ўз мамлакатларининг ҳукуматларига топширилади.
Шунингдек, Обама АҚШ хавфсизлигига ҳозирга қадар катта таҳдид солиб турган маҳбусларнинг қолгани Америка ҳудудидаги бошқа махсус режимли қамоқхоналарга кўчириб ўтказилишини маълим қилди.
Изоҳ (0)