Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Сурияда уриб туширилган Су-24М «қора қути»ларини расшифровка қилиш бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«18 декабрь 10:00 да (Тошкент вақти билан 12:00) Давлатлараро авиация қўмитасида 2015 йилнинг 24 ноябрь куни Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Сурия осмонида уриб туширилган Су-24М самолётининг объектив назорат қилиш бўйича борт воситалари маълумотларини дешифровка қилиш жараёнининг бошланиши муносабати билан Россия Мудофаа вазирлиги вакилларининг брифинги бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин британиялик мутахассисларни Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 самолётига тегишли «қора қути» ёзувларини ўрганишда иштирок этишга таклиф қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақа миқдори оширилади
Маҳаллий
Учта идорадан уч хил муносабат: Қурилиш вазирлиги ташкилотлари ютиб олган 85 та шубҳали тендер ҳақида
Дунё
Россияда ўзбекистонлик йигитни поезд босиб кетди