Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги электровелосипед ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Қўшкўпиртехноимпекс» масъулияти чекланган жамияти ҳозиргача савдо шохобчаларига замонавий аккумулятор батареялари билан жиҳозланган 200 дона электровелосипед етказиб берди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

- 2016 йилда уч мингта электровелосипед ишлаб чиқариш ва асосан ички бозорда сотиш режалаштирилган, — дейди «Қўшкўпиртехноимпекс» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мавлон Жуманиёзов. — Келгусида корхона фаолиятини янада кенгайтириш ва иш ўринларини кўпайтиришни мўлжалламоқдамиз.

Эслатиб ўтамиз, жамият 150 минг доллар миқдоридаги инвестиция киритилиши ҳисобидан 2015 йилда ўз фаолиятини бошлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар