Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жак-Анри Эльс билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Суҳбат чоғида 2015 йилдаги ҳамкорликнинг дастлабки якунлари сарҳисоб қилинди, давлатлараро мулоқотни янада ривожлантиришнинг ҳамда турли соҳалардаги Ўзбекистон — Франция муносабатларини фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Элчи 2015 йил 12 декабрда Париж шаҳрида якунланган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 21-конференцияси давомида эришилган асосий келишувлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда икки томон алоқаларига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, шу куннинг ўзида Ўзбекистон ТИВда АҚШ элчиси билан икки мамлакат муносабатларининг 2015 йил бўйича якунлари муҳокама қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди