Таиланднинг Бангкок шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган нуфузли турнирда ўзбекистонлик Сабина Шарипова ғалабали одимларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Йигирма бир ёшли Сабина халқаро турнирнинг биринчи даврасида Жи-Хи Чойдан (Жанубий Корея) 6:3, 6:7, 6:0 ҳисобида устун келган эди. Ўзбекистонлик теннисчи иккинчи даврада мезбон теннисчи Камонван Буаямни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди у чорак финалда швейцариялик Патти Шнидерга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)