Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўтган икки кун давомида Туркиянинг жануби-шарқида 23 нафар сепаратист йўқ қилинди. Бу ҳақда Анатолия агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.

Фото: «ТВ Центр»

Фото: «ТВ Центр»

Таъкидланишича, Ширнак вилоятидаги Силопий ва Жизра туманларида ўтказилган махсус операция давомида Курдистон ишчи партияси вакиллари «сепаратистик-террорчи гуруҳининг аъзолари» сифатида йўқ қилинди.  Вилоят Ироқ ва Сурия билан чегарадош бўлиб, бу туманларда комендант соати эълон қилинган.

Жангарилар эса, барча кириб келиш йўлларини тўсиқ ва зовурлар билан тўсиб айрим ҳудудларни ажратиб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Маҳаллий аҳоли махсус оперция ўтказилаётган ҳудудларни тарк этишда давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи