Ўтган икки кун давомида Туркиянинг жануби-шарқида 23 нафар сепаратист йўқ қилинди. Бу ҳақда Анатолия агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Ширнак вилоятидаги Силопий ва Жизра туманларида ўтказилган махсус операция давомида Курдистон ишчи партияси вакиллари «сепаратистик-террорчи гуруҳининг аъзолари» сифатида йўқ қилинди. Вилоят Ироқ ва Сурия билан чегарадош бўлиб, бу туманларда комендант соати эълон қилинган.
Жангарилар эса, барча кириб келиш йўлларини тўсиқ ва зовурлар билан тўсиб айрим ҳудудларни ажратиб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Маҳаллий аҳоли махсус оперция ўтказилаётган ҳудудларни тарк этишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)