Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан Украина ва Яқин Шарқдаги вазият бўйича зиддият йўқлигини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Беларусь қўшни сифатида Украина ҳудудидаги, Яқин Шарқдаги тинчликдан манфаатдор. Ушбу муаммолар бўйича Россия президенти билан умуман зиддиятларимиз йўқ», — деди Лукашенко 15 декабрь куни Москвада Путин билан учрашувдан сўнг.
Владимир Путин, ўз навбатида, Москва ва Минск ўртасидаги муносабатларни «стратегик» деб атади.
Изоҳ (0)