Америкалик миллиардер Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайловларда Республикачилар партияси номзоди сифатида ғалаба қозонмоқчи эканлиги ва мустақил даъвогар сифатида ҳаракат қилмоқчи эмаслигини айтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Мендан сўрашганида, мен шунчаки, ҳа, республикачиман, дейман ва мен сайловда қандайдир учинчи партия номидан бормоқчи эмасман», — деди у CNN телекомпанияси эфирида сайловолди телевизион дебатлар якунида.
Бизнесмен сайловчиларни «Республикачилар партиясига тўлиқ содиқлиги»га ишонтирди. У, шунингдек, АҚШ президенти лавозимига Демократик партиядан даъвогарлик қилаётган «Ҳиллари Клинтонни мағлуб этиш учун бор имкониятини ишга солишга» ваъда берди.
Изоҳ (0)