15 декабрь, сешанба кечки пайт полиция Москва автомобиль ҳалқа йўли ҳудудида узоқ масофаларга қатнаганлик учун тўлов ундирилишига қарши норозилик билдиргани Доғистон ва Чеченистондан пойтахтга келган ҳайдовчилар йўлини тўсди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
11 та юк машинасидан иборат колонна Каширский шоссеси бўйлаб ҳаракатланиб, ҳалқа йўлига яқинлашганда ҳайдовчилар йўлини ҳаракат хавфсизлиги давлат инспекцияси автомобиллари тўсиб қўйган. Дастлабки маълумотларга кўра, полиция икки кишини қўлга олган. Ҳайдовчилар бошқа автотураргоҳга кўчаётгани, норозилик намойишида қатнашиш ниятида бўлмаганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)