Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Миллий ислоҳот қўмитаси йиғилиши давомида юзага келган можарода Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Михаил Саакашвилининг юзига сув сепиб юборганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
«Миллий ислоҳот қўмитаси йиғилишида жаноб Саакашвили Одесса портбўйи заводи масаласида нима учун рус олигархи билан мулоқот қилганлиги ва бу заводни хусусийлаштириш жараёнига қандай боғлиқлиги ҳақидаги саволимга жавобан ўзини бошқара олмай қолди. Одесса губернатори ‘Ҳеч ким Михаил Саакашвили билан бу тарзда гаплашиш ҳуқуқига эга эмас … сен порахўр вазирсан … мен ҳалол одамман…’, деб бақириб кетди ва ҳақорат қила бошлади. Мен уни уриб юбормаслик учун юзига сув сепиб юбордим», — деб ёзди Аваков Facebook’даги саҳифасида.
Украина ИИВ раҳбарининг сўзларига қараганда, Одесса раҳбари барчага, жумладан президентга ҳам бирор нарса дейиш учун имкон бермаган.
Изоҳ (0)