Россия Суриядаги исёнчиларга қурол-яроғ етказиб бермаяпти. Бу ҳақда Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов «Озод Сурия армияси» бўлинмаларига қурол-аслаҳа етказиб берилаётганини тасдиқлаб, уларни Россия авиацияси қўллаб-қувватлаётганини билдирганди.
Изоҳ (0)