Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг Ставрополь ўлкаси, Предгорний туманидаги Суворовский қишлоғида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фавқулодда хизматлардаги манбасига кўра, гап спорт самолёти ҳақида кетмоқда. Ҳаво кемасининг модели ҳақида маълумот берилмаган.

Самолёт қулаган ҳудуд ҳозирда ўраб олинган. Юз берган ҳодиса бўйича текширув бошланган, ҳаво кемаси кимга тегишли эканлиги аниқланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар