Россиянинг «Сметливий» қўриқчи кемаси Эгей денгизида Туркиянинг балиқ овлаш кемасига қарата огоҳлантирувчи ўт очди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳодиса 13 декабрь, якшанба куни тонгда рўй берди. Россия мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Грециянинг Лемнос оролидан 22 километр узоқликда бўлган «Сметливий» экипажи аъзолари турк кемасини бир километр масофада пайқаган. Кема радио орқали сўровлар ҳамда визуал сигналларга жавоб бермай, «Сметливий»га яқинлашган. Орадаги масофа 600 метр қолганда огоҳлантирувчи ўт очилган ва шундан сўнг турк кемаси йўналишини ўзгартирган.
Эгей денгизида содир бўлган воқеа муносабати билан Туркия элчихонаси ҳарбий атташеси Россия мудофаа вазирлигига чақиртирилди.
Изоҳ (0)