Россия мудофаа вазирлиги 13 декабрь, якшанбага ўтар кечаси Бойқўнғир космодромидан «Протон-М» ракетасида учирилган ҳарбий коинот қурилмаси бошқарувини ўз қўлига олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, қурилмага «Космос-2513» рақами берилган. Унинг хусусиятлари ёки нима мақсадда ишлатилиши ошкор этилмаган. Ҳарбий коинот қурилмаси борт тизимлари кўнгилдагидек фаолият юритаётгани билдирилган.
Изоҳ (0)