Туркия Бош штаби турк ҳарбийларига таътилни Россияда ўтказишни ман этди. Мазкур тақиқ қўшинларнинг барча турига тааллуқли. Бу ҳақда Hurriyet манбаларига таяниб, «РБК» хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, Бош штаб таътилга кетаётган ҳарбий хизматчилар учун қоидаларни ишлаб чиққан. Улар орасидан икки мамлакат ўртасида муносабатлар кескинлашгани туфайли Россияга бориш ман этилиши ҳақидаги банд ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)