Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар Россияда «Йил автомобили» рейтингларига кирди, дея хабар бермоқда Uz24.
Uz-Daewoo Matiz «Аёллар автомобили» йўналишида тўртинчи ўринни эгаллади. Бу йўналишда Kia Picanto, Nissan Juke ва Hyundai Solaris етакчи бўлди. Ўзбекистоннинг ихчам автомобили Mazda 3, Audi A1 ва Toyota RAV 4 каби рақобатчиларини ортда қолдирди.
«Оилавий автомобиль» йўналишида Chevrolet Orlando 12-поғонада жойлашди. Биринчи ўринни эса Lada Largus банд қилди. Иккинчи ва учинчи поғоналарни Volkswagen Touran ва Hyundai H-1 эгаллади.
«Йил автомобили» нашри томонидан ўтказилган тадқиқотда Synovate Comcon мустақил тадқиқот компанияси билан бирга, 40 мингга яқин киши қатнашди.
Изоҳ (0)