Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган бир қатор автомобилларнинг нархларини оширди. Бу ҳақда, компания «Ишонч телефони»га асосланиб, «Даракчи.uz» хабар бермоқда.

GM Uzbekistan автомобиллари. Фото: ЎзА

GM Uzbekistan автомобиллари. Фото: ЎзА

«Дарё»нинг «Ўзавтосаноат»даги манбаси маълум қилишича, янги нархлар 2015 йил 14 декабрь, душанба кунидан амал қилишни бошлаган. Аввалроқ маҳсулот инвентаризацияси учун ёпилган автосалонлар ҳам айнан шу куни очилган.

Хабар беришларича, двигатели ҳажми 0,8 литр бўлган, уч цилиндрли Matiz, двигатели ҳажми 1,5 литр бўлган Nexia SOHC моделлари нархи тушган. Қолган барча моделларнинг нархи ошгани айтилмоқда. Қайд этишларича, нархлар ўртача 30 фоизга ошган.

Шу вақтгача миллий валюта — сўмда сотиб олиш мумкин бўлган 1- ва 2-позиция Spark, Cobalt, Lacetti, Orlando ва Malibu автомобиллари учун тўлов халқаро пластик карточкалар орқали АҚШ долларида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

GM Uzbekistan вакилларининг қайд этишича, нархларнинг ўсиши компания билан имзолаган шартномаси амалда бўлган, автомобиль учун белгиланган тўловнинг 85 фоизини олдиндан тўлаган харидорларга ҳам таъсир қилади.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Изоҳ: Келтирилган прайс-лист Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳидан олинган. Автомобильларнинг актуал нархлари юзасидан автосалонларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди