Тошкентда Европа Иттифоқининг таълим кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Кўргазмада Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, талабалар иштирок этди.
Европа Иттифоқининг таълим кўргазмасига ташриф буюрган ёшлар Европада таҳсил олиш имкониятлари, бу борадаги янгиликлар билан танишди.
Кўргазмада «Эразмус Плюс» таълим дастури, Британия Кенгаши, Германия, Франция каби давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари Европа университетларида таълим олиш ва малака ошириш учун махсус ўқув курсларини таклиф этди.
Иштирокчиларга ўқув дастурлари ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари учун халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди, махсус тренинглар ўтказилди.
Изоҳ (0)