Россиянинг «Швабе» холдинги Ўзбекистонга неонатал ва бошқа тиббий ускуналар етказиб беришни бошламоқчи, дея хабар беради «РИА Новости».
Москвада бўлиб ўтган «Соғлиқни сақлаш — 2015» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари билан битим тузилган. Унга кўра, 2016 йил январида холдинг Ўзбекистон тижорат сектори билан давра суҳбатида қатнашади, у ерда ушбу минтақа клиникаларини жиҳозлаш учун «Швабе» тиббий ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Холдинг айни пайтда неонатал, офтальмологик, анестезиологик, реанимацион, кардиологик ва диагностик ускуналардан иборат икки юздан ортиқ номдаги тиббий буюмларни ишлаб чиқаради.
Изоҳ (0)