Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироқнинг БМТга шикоят қилганини «ноинсофлик» деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Улар БМТга мурожаат қилиши мумкин, уларда бундай ҳуқуқ бор, бироқ бу — ноинсофлик билан қўйилган қадам бўлди», — деди у.
Аввалроқ Ироқ ҳукумати курд халқ қўшинлари жангчиларини тайёрлаш баҳонасида Туркия Ироққа 900 кишилик отрядни юборганини айтган эди. Бағдод бунга қарши норозилик билдирди, бироқ Туркия қўшинларни чиқариб кетмади.