Россия Федерацияси таркибидаги Хакасия Республикасида яшовчи ўқувчи қиз ва унинг синглиси Россия президенти Владимир Путиндан хаски зотидаги кучук боласини совға тариқасида олди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Хакасия Республикаси мухтор вакили президент топшириғи билан 12 ёшли Ольга исмли қизга хаски кучукчасини топширган.
Яқинда оиласи билан Қозоғистондан кўчиб келган қизча Путинга хат ёзиб, Янги йилга кўк кўзли кучукча олишни исташини, бироқ оиласининг шароити бунга тўғри келмаслигини маълум қилган эди.
Путин ўтган йили тобольсклик мактаб ўқувчисига, шу йил ёзида эса тулалик ва қирғизистонлик ўқувчи қизларга ҳам кучукчалар совға қилган эди.
Изоҳ (0)