Time журнали Германия канцлери Ангела Меркелни «Йил одами ― 2015» деб тан олди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Журнал таҳририяти унинг молиявий инқирозни енгиб ўтишдаги ва Украина бўйича Россия билан бўлган келишмовчиликнинг ечимини топишдаги ролини таъкидлаб, Меркелни Европанинг энг кучли сиёсатчиси деб номлади.
Таъкидланишича, жорий йил давомида уч маротаба Европа келажаги масаласи кўндаланг қўйилган бўлиб, улар жумласига, евроҳудуднинг сақланиб қолинишини мавҳум қилиб қўйган Грециянинг банкрот бўлиш эҳтимоли, чегаралар очиқлиги принципига таҳдид солган миграция инқирози, яккаланиш ва умумий ишончсизликка ҳаракат қилиб қолишга сабабчи бўлган Париж терактлари киритилган.
Ушбу ҳолатларнинг ҳар бирида Меркель фаол рол ўйнади. Германия ўзининг шартларини қўйиб Грецияни банкротликдан сақлаб қолиб, муҳожирларни қабул қилди ва ИШИДга қарши бўлаётган урушда иштирок эта бошлади.
Изоҳ (0)