Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридаги бассейнда 53 ёшли ташрифчи Қувондиқ Асановнинг юраги ёмон бўлиб қолди, бироқ бассейн ходимларидан ҳеч бири буни пайқамади, натижада эркак чўкиб кетди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
Фожиа шу йилнинг 19 ноябрида содир бўлган. Бассейндаги видеокамера ёзувлари эркак ҳовуз ўртасида ҳушидан кетганини кўрсатди. Ўн дақиқача бассейн ташрифчилари юрак хуружи туфайли чўкиб кетган эркакнинг жасадини нари суриб сузиб юрган.
Бироз вақтдан сўнг уни ташрифчилар кўриб қолган ва бассейн ишчиларини чақирган. Уни сувдан чиқариб, тиббий ёрдам кўрсатишга уринишган, бироқ бунга жуда кеч бўлганди.
Айни пайтда Асанов Қувондиқнинг ўлими ҳолати бўйича Павлодар шаҳридаги «Тўлқин» бассейнида текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)