Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 декабрь, чоршанба куни номаълум худкуш Ироқ пойтахтининг шарқида жойлашган шиалар масжиди ёнида ўзини портлатиб юборганлиги оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва яна 20 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Синьхуа» берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Фото: «AP Photo/ Ҳади Мизбан»

Фото: «AP Photo/ Ҳади Мизбан»

Худкуш портловчи мосламани Аҳл ал-Байт масжидига кираверишда маҳаллий вақт билан соат 12:00 да ишга туширди.

Хабар қилинишича, қурбонлар сони кўпайиши мумкин. Воқеа жойида шифокорлар ва полиция ходимлари ишламоқда.

Ҳозирча, ҳудудда ҳаракатланувчи радикал гуруҳларнинг ҳеч бири юз берган портлашни ўз зиммасига олмаган.

Мамлакатнинг бир қисмини эгаллаб олган ИШИД радикал гуруҳининг ҳаракатлари оқибатида Ироқдаги вазият таранглигича қолмоқда.  Жангарилар, асосан тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келаётган ҳужумлар уюштириб, терактлар содир этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади