Алишер Усмонов ва унинг шерикларининг USM холдингига кирувчи «АФ Телеком Холдинг» «Сбербанк»ка «Мегафон»нинг 52 фоиз акцияларини (битта акцияга кам) қўйди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Бу операторнинг номинали 0,1 рублга тенг 322,4 миллионта акциясидир.
Қимматли қоғозлар айнан қайси битимга кўра қўйилганига аниқлик киритилмаяпти. Аввалроқ «Мегафон» «Сбербанк» билан беш йил муддатга жами 30 миллиард рублгача бўлган сумма учун кўп марталик кредит битимини имзолаган эди.
Изоҳ (0)