Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олимлар дельфинларнинг эхолокацион сигналларини расшифровка қилиб, уларда одам тасвирининг акс этганлигини аниқлади. Акустика физикаси мутахассисларининг ушбу кашфиёти ҳақида The Daily Mail нашрига таяниб «Hi-tech.mail.ru» хабар беради.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Тажриба жараёнида дайвер Жим МакДоноу Мексиканинг Кинтана-Роо штатида жойлашган Пуэрто-Авентурас шаҳридаги дельфинарийнинг сув остига тушди. Бундан ташқари сув остига дельфинларнинг сигналини тутиб олувчи махсус микрофон туширилди. Кейин тўпланган сигналлар CymaScope товушни тасвирга айлантириб берувчи қурилма ёрдамида суратга айлантирилди.

CymaScope яратувчиси британиялик олим Жон Стюарт Рид қурилма товуш вибрациясини сувнинг тебранишига айлантириб беришини тушунтирди. Видео кўринишида акс этган эхолокацион сигналлар ортга қайтариб томоша қилинганда, унда одам силуэти акс этди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Тажриба делфинлар эхолокация ёрдамида объектларнинг нафақат соясини, балки уларнинг ташқи кўринишини ҳам кўра олишини исботлади.

Тажриба постановкачиси Жек Кассевиц дельфинлар бир-бири билан суратлар тилида сўзлашади, деб ҳисобламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?