АҚШда Red Bull Air Race — енгил моторли самолёт учувчиларининг авиапойга бўйича жаҳон чемпионати икки карра ғолиби Майк Мэнголд авиаҳалокатда нобуд бўлди, дея хабар беради «ТАСС».
60 ёшли Мэнголд ва ҳали шахси аниқланмаган яна бир киши 6 декабрь, якшанба куни L-39 ўқув-жанговар самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Самолёт Лос-Анжелес жануби-шарқидаги Эппл Вэлли аэродромидан парвоз қилганидан сўнг ҳеч қанча ўтмай қулаган ва портлаган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Мэнголд узоқ вақт мобайнида American Airlines авиакомпаниясида синовчи-учувчи бўлиб ишлаган. Red Bull Air Race пойгаларида 2005 ва 2007 йилларда ғолиб бўлган. Нафақага чиққандан сўнг мазкур мусобақаларни шарҳлаш ва учувчиларга мураббийлик қилиш билан шуғулланаётганди.
Изоҳ (0)