Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Анқарадан Ироқ ҳудудидаги ўз қўшинларини 48 соат ичида олиб чиқиб кетишини талаб қилиб, акс ҳолда, жиддий чоралар кўрилишини, шу жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилинишини маълум қилиб огоҳлантирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли ироқлик ҳамкасбига мактуб йўллаб, улар кўрсатаётган серзардалик сабабли Ироқ ҳудудига ҳарбий кучларни юбормасликка ваъда берди.
Туркия ҳарбий бўлинмасининг Мосул шаҳрига киритилишини Ироқ ўз ҳудудига қилинган ҳарбий тажовуз деб баҳолади.
Туркия расмийлари тарқатган маълумотларга кўра, битта батальонга яқин Туркия қўшинлари зирҳли танк техникаси кўмагида ИШИДга қарши курашаётган ироқлик курд жангчиларини тайёрлаш мақсадида Ироққа кириб келган.
Изоҳ (0)