Шотландиядаги Форт-Роуд кўпригининг таъмирлаш ишлари сабаб 2016 йил январига қадар ёпилиши оқибатида Файф ва Эдинбургни боғлаб турувчи бошқа бир кўприк — Кинкардин остонасида қарийб 18 километрлик тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Шу муносабат билан, BBC News сўнгги беш йилликнинг энг катта автомобиль тирбандликлари рўйхатини тузди.
https://www.youtube.com/watch?v=oaQP9S8ScRc
Рўйхатга 2015 йили Пекинга киришда юзага келган автомобилларнинг 50 қаторли, узунлиги 4 километрга чўзилган тирбандлиги ва Кениянинг «Найроби — Момбаса» йўлидаги 50 километрлик тирбандлик, 2010 йили Хитойнинг «Пекин — Тибет» йўлида юзага келган 150 километрлик ва Россиядаги магистраллардан бирида кузатилган 50 километрлик тирбандлик киритилган.
Изоҳ (0)