Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исса Ҳаяту ташкилот ижроия қўмитасининг матбуот йиғилишида ухлаб қолди, деб хабар беради The Independent.
Матбуот йиғилиши 3 декабрь куни Цюрихда бўлиб ўтди.
69 ёшли Исса Ҳаяту ўн сония атрофида кўзларини очмади. Бу лаҳзалар видеокамералар объективига тушиб қолди.
https://twitter.com/BreatheSport/status/672411513706139648
Хаяту Йозеф Блаттер вазифасидан 90 кунга четлатилгандан сўнг, ФИФА президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)