Цюрихда Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси давлатлари футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) президенти Альфредо Хавит ҳибсга олинди. Бу ҳақда New York Times мухбири Сэм Борден Twitter’даги микроблогида маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Швейцария полицияси шу кунларда Цюрихда бўлиб ўтаётган ФИФА ижроия қўмитаси йиғилиши давомида мазкур ташкилот мансабдорлари орасида яна ҳибсга олишларни бошлади. Бу жараённинг ташаббускори АҚШ расмийлари бўлгани ва ФИФАдаги коррупция иши доирасида амалга оширилаётгани билдирилмоқда.
3 декабрь, пайшанба куни тонгдан бошланган полиция операцияси май ойида ФИФАнинг бир неча юқори даражали мансабдорлари қамоққа олинган меҳмонхонада ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)