2016 йилда Тошкентда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «A» гуруҳида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони билан кураш олиб борадиган бўлди. Амалдаги Осиё чемпиони Япония «D», 9 карра қитъа чемпиони Эрон «B» гуруҳида иштирок этадиган бўлди.
Футзал бўйича Осиё чемпионати—2016 қуръа натижалари:
A гуруҳи: Ўзбекистон, Ливан, Қирғизистон, Саудия Арабистони.B гуруҳи: Эрон, Ироқ, Хитой, Иордания.C гуруҳи: Таиланд, Вьетнам, Хитой Тайпеи, Тожикистон.D гуруҳи: Япония, Австралия, Малайзия, Қатар.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 10—21 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)