ФИФАнинг 2015 йилдаги молиявий кўрсаткичлари маълум бўлди, деб хабар беради «Uff.uz».
Хабар қилинишича, ташкилотдаги коррупция билан боғлиқ можаролар туфайли даромад анча камайган. Ҳозирча ФИФА кўрган зарар 103 миллион франк (100 миллион доллар) бўлиши кутилмоқда.
Шуни қайд этиб ўтамизки, охирги марта ФИФА 2001 йилда зарар кўргани айтилган эди. ФИФА бу борада кейинроқ расмий маълумот бериши кутилмоқда.
Изоҳ (0)