«Барселона» клуби ҳимоячиси Херард Пике Испания Кубогидаги иши учун «Реал»нинг жазоланишини эшитгач, кулгудан йиғлаб юборганликни акс эттирган ёзув-белгиларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди, деб хабар қилади «Uff.uz».
3 декабрга ўтар кечаси Испания Кубогининг «Кадиз»га қарши ўйинида «Реал» дисквалификацияси бор Денис Черишевни майдонга туширгани учун турнирдан четлаштирилиши мумкин.
Пике эса қувончини яшира олмасдан, Twitter’даги саҳифасига 9та «смайл» белгисини қўйиб ташлади.
Изоҳ (0)