Супероғин вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев Грознийда австралиялик Лукас Браунга қарши жанг ўтказади. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида маълум қилишича, жанг 2016 йил 5 март куни бўлиб ўтади.
Чагаев ўз чемпионлик камарини илк бор 11 июль куни ҳимоя қилганди — Германиянинг Магдебург шаҳрида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчи италиялик Франческо Пьянетани техник нокаут билан мағлуб этганди. Бу камарни Чагаев 2014 йил июлида америкалик Фрес Окендога қарши Грознийда бўлиб ўтган жангдаги ғалабадан сўнг қўлга киритган эди.
37 ёшли Чагаев ҳисобида ҳозирги кунга қадар 34 ғалаба (уларнинг 21 тасида нокаут билан ғалаба қозонган), 2 мағлубият ва 1 дуранг бор. 36 ёшли Лукас Браун эса 23 ғалабага эришган бўлиб, уларнинг 20 тасида рақибларини нокаут қилган.
Изоҳ (0)