Американинг Теннесси штатида ҳарбий вертолёт қулаши натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 2 декабрь куни 19:00 (Тошкент вақти билан 3 декабрь 06:00)да ўқув-машғулот парвози чоғида содир бўлди. Бортдаги икки учувчи қурбон бўлган.
Қутқарувчилар ёнаётган вертолётни дарё тубидан топган. Айни пайтда воқеа жойи Форт Кэмпбелл ҳарбий базаси полицияси ва маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўриқланмоқда.
Ҳалокат сабаблари маълум қилинганича йўқ.
Изоҳ (0)