Бугун, 3 декабрь куни Япониянинг «Хаябуса-2» астероид зонди Ерга максимал даражада яқин келади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Япониянинг JAXA космик агентлигига таяниб. Шу йўл билан у гравитациявий манёврларни амалга оширади ва бош мақсади — Рюгю астероидига яқин бориш йўналишига тушиб олади.
«Хаябуса-2» зондининг мақсади Рюгю астероидидан таҳлил учун намуна олишдан иборат бўлиб, у коинотга 2014 йил декабрида учирилган. Шу ҳафта у Ерга қайтиб келди ва эндиликда сайёранинг тортиш кучидан тезлигини ошириш учун фойдаланмоқчи.
Бугун Тошкент вақти билан 15:08 да «Хаябуса-2» Ерга максимал даражада яқин келади.
Нашр эслатишича, яқинлашиш вақтида зонд Ой ва Ернинг «оилавий портрет»ларини суратга олиб, Ерга юборган эди.
Изоҳ (0)