Испания Конституциявий суди Каталония парламентининг 2017 йилда минтақа мустақилликка эришишига қаратилган чора-табирларни ишлаб чиқиш бўйича резолюциясини бекор қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат қабул қилинишига Испания ҳукумати қарши чиққан ва мамлакат Конституциявий судига мурожаат этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Каталония парламенти 9 ноябрда автоном вилоятнинг мустақиллиги бўйича резолюция лойиҳасини маъқуллагани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)