КХДР ва Жанубий Корея мутахассислари 70 йиллик миллий бўлиниш давомида талай фарқлар юзага келган корейс тилининг ягона луғатини тузиш бўйича ишларни қайтадан бошлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Икки Корея тилшунослари 330 мингга яқин сўз ўрин оладиган бўлажак луғат мазмунини муҳокама этиш учун келгуси ҳафтада Хитойнинг Дальянь шаҳрида учрашади. Луғат устидаги ишлар 2019 йилда якунланиши кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳага 2006 йили, икки давлат ўртасида яқинлашув бошланганда қўл урилган, бироқ 2010 йилда Жанубий Кореяда консерватив кучлар ҳокимиятга келгач, ишлар тўхтатилганди.
Изоҳ (0)