Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Су-24 самолёти уриб туширилиши тафсилотларини ўрганиш бўйича қўшма комиссия тузиш таклифини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу қанчалик қийин бўлмасин, биргаликда комиссия тузиб, текширувни тезда якунлаш, айбдорларни аниқлаш, жазолаш, хатоларни тан олиш ва муносабатларни тиклаш зарур. Мен Россия ва Туркиядаги дўстларимизни шунга чақираман», — дея таъкидлаган Назарбоев.
Назарбоев Россия ва Туркия муносабатлари дўстона тус олиши учун бош вазир Демирель ва президент Ельцин давридан бошлаб ҳаракат қилгани, энди бу уринишлар беҳуда кетиши мумкинлигидан афсусда эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)