Корея Республикаси халқаро фонди вакиллари яқинда Қорақалпоғистонга келиб, У. Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига Hyundai маркасидаги тўртта «тез ёрдам» машинасини топширди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Бундан ташқари, тиббиёт марказига 14 номдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар тақдим этилди.
Ушбу воқеага бағишланган маросимда жанубий кореялик ҳамкорлар ва Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вакиллари сўзга чиқиб, тақдим этилган техник воситалар олис қишлоқ ҳудудларида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий хизматларни такомиллаштиришга ҳисса қўшишини таъкидлади.
Изоҳ (0)