Ўзбекистонда 2013 йилдан бери 4,1 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилди, мобил кенг полосали уланишни ривожлантириш учун 2 мингдан ортиқ базавий станциялар ўрнатилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ишлар Ўзбекистон Президенти томонидан 2013 йилда тасдиқланган 2013—2020 йилларда мамлакатда телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилди.
Мазкур дастур доирасида магистрал шаҳарлараро ва вилоят ички тармоқларида транспорт тармоқларини кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)