Мобил тизимларда кенг полосали интернетга уланиш абонентлари нисбатан анча кўплигини ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг қатор мобил операторлари Тошкент шаҳрида уланиш тезлиги 100 Мбит/с гача етказиш имконини берадиган 4G LTE тўртинчи авлод мобил алоқа технологиясини жорий этмоқда.
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 4G LTE технологиясини жорий этаётган мобил операторлар орасида Coscom (Ucell савдо белгиси остида), Unitel (Beeline савдо белгиси остида) ва UzMobile кабилар бор.
«Республика бўйича мазкур технологиянинг қамраб олиниш ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириш режалаштирилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)