2015 йил охирига бориб жаҳон аҳолисининг 46 фоизи ўз уйидан интернетга кириш имконига эга бўлади. «Telegraf.by» хабарига кўра, ўтган йили интернетга эга уй хўжаликлари сони 44 фоизни, беш йил аввал эса 30 фоизни ташкил этарди.
БМТнинг ихтисослашган ташкилоти — Халқаро электр алоқа иттифоқи маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда жаҳон бўйича 3,2 миллиард кишида интернетга кириш имкони бор. Мобил алоқа абонентлари сони эса қарийб 7,1 миллиардга етган.
Индустриал ривожланган мамлакатларда уй хўжаликларининг 81,3 фоизи, ривожланаётган мамлакатларда 34,1 фоизи, ривожланмаганлар қаторига киритилган 48 мамлакатда эса 6,7 фоизи интернетга уланган.
2020 йилга бориб жаҳон бўйича интернетга уланган уй хўжаликлари сони 56 фоизга етади, бироқ ривожланаётган ва ривожланмаган мамлакатлардаги кўрсаткичлар барибир ўртачадан паст (мос равишда 45 ва 11 фоиз) бўлади.
Изоҳ (0)