Франция пойтахтида иқлимнинг глобал ўзгаришларига бағишланган БМТ анжумани очилди, дея хабар бермоқда Meduza. Унда дунёнинг 195 мамлакати делегациялари иштирок этади. Анжуман икки ҳафта давом этади.
30 ноябрь куни анжуманда Россия ва АҚШ президентлари, Буюк Британия бош вазири ва бошқа давлатлар етакчилари қатнашмоқда.
Давлатлар раҳбарлари анжуманда сўзга чиқиши, шунингдек, тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Нашр эслатишича, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия етакчиси Владимир Путиндан анжуман доирасида учрашишни сўраган эди, бироқ Кремль музокаралар ўтказиш учун розилик берганича йўқ.
БМТ анжуманида муҳокама этиладиган асосий мавзу 2100 йилгача бўлган даврда глобал исишни Цельсий бўйича 2 даража билан чеклашни назарда тутиб таклиф қилинган чора-тадбирлар мажмуи бўлади.
Изоҳ (0)